ТУЗЛИҚ МОМО ЗИЁРАТГОҲИ
ТУЗЛИҚ МОМО ЗИЁРАТГОҲИ

Тузлиқ момо зиёратгоҳи Балиқчи туманининг Шераличек қишлоғи ҳудудидаги эски Дўмсарой қабристони олдида, Сариқ сув зовурининг бўйида жойлашган.

Тузлиқ момо зиёратгоҳида ер остидан шифобахш сув чиқади. Бу ерда “Сероб” номи билан аталган икки ҳовуз бор. Ҳовузларнинг бири эркаклар, иккинчиси эса, аёллар учун мўлжалланган. Бу ернинг суви хаддан зиёд шўр бўлиб, темиратки, ҳар хил тошмалар, яралар ва инсон жисмидаги оғриқларга шифо бўлган. Тузлиқ момо зиёратгоҳига республикамизнинг турли вилоятларидан, шунингдек, Қозоғистон, Қирғизистон республикаларидан зиёратчилар ташриф буюрадилар.

Ушбу маскан маданий мерос объекти сифатида давлат муҳофазасига олинган.