Избоскан тумани Лўғумбек қишлоғидаги 57-ихтисослашган давлат умумтаълим мактабида бундан 60 йил олдин музей ташкил қилинган. Музей билан танишарканмиз, ундаги осори атиқаларнинг кўплиги ва уларнинг қиймати бизни ҳайратга солди. Музейда 5000 дан ортиқ тарихий экспонатлар бўлиб, улар милоддан аввалги VII асрдан то бугунги кунгача бўлган даврга оид тарихий ашёлардан иборат.
Яккатут аҳоли масканидаги Якка тут азизлари, Мойгир қишлоғидаги Иламиш ота, Барҳаёт маҳалласидаги Ойжамол она зиёратгоҳлари бор. Шунингдек, Хўжақамбар ота ва Оқмозор ота зиёратгоҳлари ҳам аҳолининг табаррук масканлари ҳисобланади.
Экспедиция якунида Пойтуғ шаҳридаги маданият ва истироҳат боғидаги Пойтуғ азизлари зиёратгоҳи билан танишилди.
Пойтуғ номини келиб чиқиш тарихи Ўрта Осиёни араблар томонидан забт этилиши тарихи билан боғлиқдир. “Пой” – қадам, оёқ ва “Туғ” – байроқ маъносини англатади.
Пойтуғ шаҳридаги истироҳат боғини ўртасида ҳашаматли сағана – қабр бўлган. Бу сағанани маҳаллий аҳоли “Алининг қабри” деб атайди.