Хонобод шаҳри Андижон вилоятининг жанубий шарқида, Қорадарёнинг ўнг соҳилида жойлашган. Туман 1972 йил 25 сентябрда ташкил этилган.
Хонобод 1972-1991 йилларда Советобод деб аталган.
Қўқон хонлиги даврида бу ҳудуд Бешкапа», «Бурганди» номлари билан аталган. Ривоятларга кўра, Қўқон хонлари атрофидаги тўқайзорларга келиб шикор уюштириб дам олишни хуш кўрганлар. Шу боис бу ҳудуд «хон ободонлаштирган шаҳар» - Хонобод номини олган.
Хонобод шаҳрида 5 та Маданий мерос объектлари рўйхатга олинган. Экспедиция ўз сафарини шаҳардаги “Фозилмон ота” зиёратгоҳидан бошлади.