“ШИРИН БУЛОҚ” ва “БЕШУНГУР”
“ШИРИН БУЛОҚ” ва “БЕШУНГУР”

“ШИРИН БУЛОҚ”

“Ширин булоқ” - “Имом отазиёратгоҳидан 1,5 километр жанубий шарқда жойлашган. Ер остидан отилиб чиққан булоқ суви, ёзда муздек, қишда илиқ бўлади. Бу ерга келган зиёратчилар бу булоқ сувини ичиб, роҳатланиб, буйрак ва шамоллаш касаллиги борлар шу булоқ сувидан даво топишган.

 

“БЕШУНГУР”

“Бешунгур” - бу унгур Чил маҳрам тоғ тизмасидаги унгурларнинг энг каттаси бўлиб, ер сатҳидан 1200 метр баландликда жойлашган. Дастлаб унинг оғзидан 7 метр пастга тушганда, диаметри 40 метр бўлган саҳнага дуч келасиз. Унинг оғзи хам 5 га бўлинади, ҳар бирига кирсангиз яна 5 га бўлинади. Ҳозиргача ҳеч ким охирига етмаган.

 

Дилкушод маҳалласида Занги ота, Ғоз тепа, Қирғизмозор тепа ва Уйғуртепа тепаликлари мавжуд.

Янги Фарғона маҳалласидаги Қамбар ота ва Хидирша маҳалласидаги Тутлуғ азиз зиёратгоҳлари билан танишилди. Тутлуғ азиз зиёратгоҳ мозори XIV асрга тааллуқли бўлиб, Бахоуддин Нақшбандийнинг муқаддас қадамжоларидан бири ҳисобланади.