БУЛОҚБОШИ ТУМАННИНГ ТАШКИЛ ТОПИШ ТАРИХИ
БУЛОҚБОШИ ТУМАННИНГ ТАШКИЛ ТОПИШ ТАРИХИ

Ўзбекистон Республикаси Марказий Ижроия қўмитасининг 1927 йил июль ойидаги қарорига асосан Жалақудуқ тумани (райони) ташкил қилинган. Унга ҳозирги Булоқбоши тумани ҳудуди ҳам киритилган. Туман маркази қилиб Хўжаобод қишлоғи танланган.

1991 йили Булоқбоши ижроия қўмитаси ташкил этилди. 1992 йил 3 апрель куни мустақил Булоқбоши тумани ташкил этилди. Туманнинг бугунги куни ўзгача тароват билан ўзгариб бормоқда. Маданият, соғлиқни сақлаш, халқ турмуши, фан-техника, деҳқончилик, боғдорчилик, чорвачилик соҳалари ҳам жадаллик билан ривожланмоқда. Булоқбошида Ёшликтепа, Пайвастатепа ва Шийпонтепа номидаги маданий мерос объектлари ҳам мавжуд. Нуронийлар Булоқбоши туманида рўйхатга олинган 34 та маданий мерос объектларидан 22 таси билан танишиб чиқдилар. Маданий мерос объектларининг баъзилари қаровсиз аҳволда. Мана шу маданий мерос ёдгорликлари Булоқбоши туманининг мутасадди ташкилотлари ҳамда раҳбарларнинг кўмагига муҳтождир. Экспедиция аъзолари йўл маршрутига асосан Кулладан Ширмонбулоқ шаҳарчасига бордилар. Ширмонбулоқ маҳалласи ҳудудида Қўтирбулоқ, Маслаҳат тепа, Тўрт тепа, Ўзганбой тепа, Қурбонбой тепа, Ширмонбулоқ тепа, Гулшода тепа, Тегирмон тепа каби ёдгорликлар мавжуд. Археолог олима Бахтигул Абдулғозиева илмий хулосаларига асосан Ўзганбой ва Шўртепа ҳудудларида V-VI асрларда ҳам одамлар яшаган.

Ривоятларга кўра, Ширмонбулоқ қишлоғи Чилустун тоғи этагига жойлашган булоқ номи билан боғлиқдир. Авваллари аҳоли "чирмон яйлов булоқ" яъни "чирмон-булоқ" деб аташган. Кейинчалик "Ширмонбулоқ" деб номланган. Бошқа маълумотларда Ширмонбулоқ “ширин булоқ” номидан олинган, деган фикрлар мавжуд.