Асака тумани Озод маҳалласида Оқсоқол ота зиёратгоҳи жойлашган бўлиб, зиёратгоҳда ташриф буюрувчилар учун етарли шароитлар мавжуд.

Асака туманида Қўнғироттепа, Қоратепа, Қиличтепа ва Чаянтепа археология ёдгорликлари ҳам мавжуд. Маҳаллий аҳоли вакиллари билан бўлган суҳбатлар давомида ушбу тарихий ёдгорликлар ҳақида маълумотлар олинди.
Зиёрат туризми нуронийларимизга, кекса отахонларимизга руҳий тетиклик бахш этиши билан бирга велосаёҳат жисмоний шижоатга илҳомлантиради. Зотан, ғайрат ва шижоати ёшлардан кам бўлмаган нуронийларимизга ҳавас билан боқар эканмиз, халқимизнинг “Ўтирган бўйра, юрган дарё”, деган ҳикматли нақлидаги чин ҳақиқатларни англагандек бўламиз.