ДИҚҚАТГА САЗОВОР ЖОЙЛАР ВА ҚАДАМЖОЛАР Ҳасанжон Махдум Восилий номидаги маънавий мерос маркази – қадамжоси
ДИҚҚАТГА САЗОВОР ЖОЙЛАР ВА ҚАДАМЖОЛАР Ҳасанжон Махдум Восилий номидаги маънавий мерос маркази – қадамжоси

Марҳамат туманида яшаб ижод этган, араб, форс ва туркий тиллар билимдони, адабиёт, тарих, табобат, Қуръон, тафсир, фиқҳ илмларини мукаммал билган, фаннинг ҳар хил соҳалари бўйича ёзилган 44 та асар муаллифи, шоир ва таржимон Махдум Восилий (Ҳасанхон Махдум ибн Муҳаммад Иброҳим)нинг номини абадийлаштириш мақсадида барпо этилган “Махдум Восилий номидаги Маънавий мерос маркази” қадамжоси Мингтепанинг Марҳамат қишлоғида жойлашган.

Маънавий мерос марказида турли фан соҳаларига бағишланган қўлёзмаларнинг энг қадимгиси хижрий 906, милодий 1500 йилда кўчирилган асар бўлса, мерос марказининг энг ноёб асари дея эътироф этилаётган настаълиқ хатида ёзилган 1805 йилда кўчирилган Алишер Навоийнинг “Хамса” асаридир. Маданий мерос марказида мавжуд бўлган ноёб асарлар халқимизнинг, айниқса, ёшларимизнинг билимларини оширишга, тарихимизни ўрганишга имкон яратади.