Диққат онлайн танлов!

(Ахборот хати ўрнида) “Мингтепа – маданий мерос” жамоат фонди “18 апрель – Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш халқаро куни (Халқаро мерос куни)”га бағишлаб “Ўзбекистон тарихида Довон (Даван, Дай-юан, Паркана) давлати ва унинг бош шаҳри Мингтепанинг ўрни” мавзусида онлайн танлов ўтказади. Онлайн танлов қуйидаги йўналишларда ўтказилади: Довон давлати тарихи. Довон давлати даврига оид маданий мерос обьектлари. […]

“Мингтепа тарихини ўрганишда Манноп Эгамбердиевнинг “Сариқ аждар ҳамласи” тарихий романининг ўрни” мавзусида амалий семинар ва танлов бўлиб ўтди.

“Мингтепа – маданий мерос” жамоат фонди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат, нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди давлат гранти доирасида инсоният цивилизацияси бешикларидан бири деб эътироф этилаётган, 2500 йиллик тарихга эга бўлган, қадимий Довон давлатининг бош шаҳри Мингтепа тарихини таниқли ёзувчи Манноп Эгамбердиевнинг “Сариқ аждар ҳамласи” тарихий романи орқали халқимизга, […]