“Мингтепа тарихини ўрганишда Манноп Эгамбердиевнинг “Сариқ аждар ҳамласи” тарихий романининг ўрни” мавзусида амалий семинар ва танлов бўлиб ўтди.

“Мингтепа – маданий мерос” жамоат фонди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат, нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди давлат гранти доирасида инсоният цивилизацияси бешикларидан бири деб эътироф этилаётган, 2500 йиллик тарихга эга бўлган, қадимий Довон давлатининг бош шаҳри Мингтепа тарихини таниқли ёзувчи Манноп Эгамбердиевнинг “Сариқ аждар ҳамласи” тарихий романи орқали халқимизга, […]