Blog

  • ДЕВОНАБУВА ҚУМИ, “ҚОРАИЗ ОТА” БУЛОҒИ ва “ТУСҚОВУЛ ОТА” ЗИЁРАТГОҲИ

    ДЕВОНАБУВА ҚУМИ, “ҚОРАИЗ ОТА” БУЛОҒИ ва “ТУСҚОВУЛ ОТА” ЗИЁРАТГОҲИ

    ДЕВОНАБУВА ҚУМИ

    Қумариқ маҳалласидан Сўфилар маҳалласи чегарасида йўлнинг ўнг томонида «Девонабува» қуми жойлашган. Ривоят қилинишича, Қўқон хонларининг бирини севимли қизи оғир бетоб бўлиб қолади. Қашқарда, яъни Ёркент вилоятида даволовчи қум бўлиб, ўша қумга тушиб даволанса, бемор даволаниб кетишини қаландарлар томонидан хонга етказилади. Шунда хон қаландарлар бошлиғига ўша қумдан ҳар бир қаландар бир хуржундан олиб келишлигини вазифа қилиб қўяди. Уларнинг хуржунидан қумни учдан бир қисмини шу жойга қолдириб кетишади.

    Инсон организмида турли дардларга шифо бўлиб келаётган қумдан республикамизнинг турли вилоятларидан ва қўшни республикалардан зиёратчилар ташриф буюриб, шифо топмоқдалар.

    “ҚОРАИЗ ОТА” БУЛОҒИ

    Қушқўноқ маҳалласидан чиқаверишда чап томонда «Қораиз ота» булоғи жойлашган. Бу булоқни сири шундаки, булоқнинг сув сатҳи ҳар доим бир хил туради, яъни суви йилнинг ҳамма фаслларида кўпаймайди ҳам, озаймайди ҳам. Суви шифобахш бўлиб маҳаллий аҳоли қулоқ оғриғига, кўз ва тери касалликларига шифо сифатида фойдаланиб келинади.

    Қушқўноқ маҳалласи саховатпеша инсонларининг сайъ-ҳаракатлари туфайли, жумладан, Турсунали ва унинг ўғилларининг маблағи ҳисобига булоқ атрофи ободонлаштирилди.

    “ТУСҚОВУЛ ОТА” ЗИЁРАТГОҲИ

    “Тусқовул ота” зиёратгоҳи Шаҳрихон – Қува автомагистрал йўлининг ўнг томонида, автомагистрал йўлдан 600 метр шарқ томонда жойлашган.

    Тусқовул тепа археология ёдгорлиги сифатида рўйхатга олинган бўлиб, унинг тарихи милодий I асрга бориб тақалади. Ўша вақтларда ундан алоқа воситаси сифатида душманлардан огоҳ бўлишда фойдаланишган. Кейинчалик Шаҳрихон ҳудудида яшаган 7 оға-ини, авлиё-пирлардан бири Тусқовул ота номи билан ҳам боғланади.

  • НАЙНАВО ҚИШЛОҒИНИ ЎТМИШИ ВА БУГУНГИ ҲАЁТИ

    НАЙНАВО ҚИШЛОҒИНИ ЎТМИШИ ВА БУГУНГИ ҲАЁТИ

    Найнаво қишлоғи Шаҳрихон туманининг жанубида жойлашган. Қишлоқ тарихи VIII асрга бориб тақалади. Аҳоли асосан чорвачилик ва деҳқончилик билан шуғулланганлар. Деҳқончиликнинг ажралмас тармоғи бўлган полизчилик кенг ривожланган, асосан қовун етиштирилган.

    Найнаво қишлоғида “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари хотираси хиёбони” монументал санъат ёдгорлиги сифатида рўйхатга олинган. Шунингдек, «Қораиз ота» булоғи ва «Девонабува» қуми ҳам муқаддас қадамжолар бўлиб, улардан маҳаллий аҳоли шу кунгача фойдаланиб келишмоқда. Лекин, улар маданий мерос объекти сифатида рўйхатга олинмаган.

     

    ИККИНЧИ ЖАҲОН УРУШИ ҚАТНАШЧИЛАРИ ХОТИРАСИ ХИЁБОНИ

    Найнаво қишлоғининг марказий қабристонида 1975-1980 йиллари II жаҳон урушида ҳалок бўлган 255 нафар Найнаволик қаҳрамонлар хотирасига бағишланган ёдгорлик мажмуаси мавжуд.

  • ЭКСПЕДИЦИЯНИНГ ШАҲРИХОН ТУМАНИ БЎЙЛАБ САФАРИ

    ЭКСПЕДИЦИЯНИНГ ШАҲРИХОН ТУМАНИ БЎЙЛАБ САФАРИ

    Шаҳрихон тумани, Андижон вилоятининг жанубий-шарқида жойлашган бўлиб, 1926 йил 29 сентябрда ташкил этилган.

    Шаҳрихон туманида жами 30 та маданий мерос объектлари рўйхатга олинган.

     Экспедиция ўз сафарини тумандаги Найнаво қишлоғидан бошлади.

  • “ТУЗЛУҒ МОЗОРТЕПА” ВА “БОҒИ ЭРАМ” ЗИЁРАТГОҲЛАРИ ва КАЛАМУШТЕПА

    “ТУЗЛУҒ МОЗОРТЕПА” ВА “БОҒИ ЭРАМ” ЗИЁРАТГОҲЛАРИ ва КАЛАМУШТЕПА

    Боғи эрам маҳалласидаги “Тузлуғ мозортепа” ва “Боғи эрам” зиёратгоҳлари мавжуд.

    КАЛАМУШТЕПА

    Каламуштепа – ёдгорлиги ҳақида турли фикрлар мавжуд. Бу ердан «Каламуш» ариғи ўтган бўлиб, (1945 йилги Фарғона водийси харитасига асосан) қишлоқ номи шундан олинган бўлиши мумкин. Қарияларнинг эслашларича, бу қишлоқда ўтган асрнинг ўрталарида ҳам (1935-1955 йиллар) аҳоли яшаган.

    1964-1965 йилларда ўлкашунослик музейи ходимлари томонидан уюштирилган экспедиция чоғида бу ердан турли хил кўзалар, одам суяклари, иш қуроллари топилган.

  • ДЎРМАНЧА ТЕПАЛИГИ

    ДЎРМАНЧА ТЕПАЛИГИ

    Бўстон тумани “Янги обод” маҳалла фуқаролари йиғинида “Дўрманча тепа” археологик ёдгорлиги жойлашган.

    “Дўрманча тепалиги” милодий I-VI асрларга тааллуқли археология ёдгорлиги бўлиб, аҳоли томонидан сунъий равишда бунёд қилинган. Тепаликнинг ёнидан “Сариқ жўга” номли катта ташлама ўтган. Фарғона водийсининг қадимги суғориш тизими материлларини гувоҳлик беришича, қадимда жўганинг ўзани Аравонсойнинг собиқ ўзани бўлган. Сой бўйлаб қадимий Буюк Ипак йўли ўтган. “Дўрманча тепа” ҳам қадимги Буюк Ипак йўли чорраҳасида жойлашган.

    1960 йилларда Дўрманча тепалигини суришиб текислаб юборишган. Ҳозирда тепаликнинг номигина қолган ҳолос. Лекин маҳаллий аҳоли тепалик ўрнини обод қилишиб, қабристон сифатида фойдаланиб келишмоқда.

  • ЭКСПЕДИЦИЯНИНГ БЎСТОН (БЎЗ) ТУМАНИ БЎЙЛАБ САФАРИ

    ЭКСПЕДИЦИЯНИНГ БЎСТОН (БЎЗ) ТУМАНИ БЎЙЛАБ САФАРИ

    Бўстон (собиқ Бўз) тумани Андижон вилоятининг жанубий шарқида жойлашган. Туман 1950 йилнинг 17 апрелида ташкил этилган.

    Бўстон туманида 4 та археология ёдгорликлари, 3 та монументал санъат ёдгорликлари, жами 7 та маданий мерос объектлари рўйхатга олинган.

    Бўз шаҳарчасида монументал санъат намуналаридан 1980 йилда асос солинган “Шоирлар хиёбони”, 1985 йилда ўрнатилган “Ғалаба Ёдгорлиги” ва 1993 йилда ўрнатилган Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳайкали мажмуалари жойлашган.

    2023 йилнинг 16 август куни велосаёҳатчилар Бўстон тумани бўйлаб ўз сафарини бошлади.

  • ФАРҒОНА ВОДИЙСИНИНГ ГЕОГРАФИК МАРКАЗИ УЛУҒНОРДА ЖОЙЛАШГАН

    ФАРҒОНА ВОДИЙСИНИНГ ГЕОГРАФИК МАРКАЗИ УЛУҒНОРДА ЖОЙЛАШГАН

    Улуғнор туманининг Оқтом қишлоғи четида ўтган асрдан ёдгор – зинапоялар устига қурилган монумент бор. Шу ерлик оқсоқолларнинг айтишича, мана шу жой – Фарғона водийсининг географик маркази экан.

    Улуғнор тумани «Оқтом» МФЙда жойлашган монумент 1973 йили Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитетининг биринчи котиби Шароф Рашидов ҳамда Андижон вилояти партия комитетининг биринчи котиби. Бектош Раҳимовлар ташаббуси билан, Фарғона марказий чўлларини ўзлаштиришга ҳисса қўшган пахтакорлар, деҳқонлар, ишчилар, хизматчиларнинг рамзи сифатида ўрнатилган.

    Бу жойдан иккита сув коллектори оқиб ўтади. Уларнинг бири Сариқжўга, иккинчиси эса Қоражўга деб аталади. Мана шу иккала жўга марказий Фарғона чўллари ерости сувларининг сатҳини пасайтиришга хизмат қилади ва Норин дарёсига қуйилади.

  • ЖАМБУЛБУЛОҚ БУЛОҒИ ЗИЁРАТГОҲИ ва ГЎДАК ПИРИ ЗИЁРАТГОҲИ

    ЖАМБУЛБУЛОҚ БУЛОҒИ ЗИЁРАТГОҲИ ва ГЎДАК ПИРИ ЗИЁРАТГОҲИ

    ЖАМБУЛБУЛОҚ БУЛОҒИ ЗИЁРАТГОҲИ

    Тарихий манбаларда келтирилишича, Мингбулоқ қишлоғида илгари мингдан ортиқ булоқ бўлган экан. Улардан бири Жамбулбулоқ чашмасидир.

    У Мингбулоқнинг энг тўнғич чашмаси ҳисобланади. Ҳар куни булоқ атрофида шу ерлик аҳоли жамул-жам бўлишиб, гурунглашишган. Шу туфайли одамлар у ерга «Жамбулбулоқ» деб ном қўйганлар. Жамбулбулоқнинг муздай сувидан бир тўйиб ичган кишининг чанқоғи босилади, чарчоғи тарқалади. Булоқнинг суви шифобахш бўлиб, баъзи касалликларга даво бўлади.

    ГЎДАК ПИРИ ЗИЁРАТГОҲИ

    Ривоятларда келтирилишича, бу зиёратгоҳ милодий X-XI асрларда вужудга келган. Бу зиёратгоҳга ҳозирги Фарғона водийсининг барча жойларидан фарзанд талаб инсонлар келиб, зиёрат қилганлар. Ҳозирги кунда ушбу зиёратгоҳ ҳам эътиборга муҳтож.

     

  • МУХИДДИН МАХСУМ ЭШОН ОТА ЗИЁРАТГОҲИ

    МУХИДДИН МАХСУМ ЭШОН ОТА ЗИЁРАТГОҲИ

    Улуғнор тумани Такали қишлоғидаги Учкўприк маҳалласида жойлашган Муҳиддин махсум Эшон ота зиёратгоҳи ҳам халқимизнинг табаррук зиёратгоҳларидан биридир.

    Улуғнор тумани Мингбулоқ маҳалласи ҳудудида “Гўдак пири”, “Жамбилбулоқ”, Кўкйўтал мозор” ва “Чангалмозор” зиёратгоҳлари мавжуд.

    Санкт-Петербурглик археолог Ю.А.Заднепровский томонидан 1963-1964 йилларда Андижон вилоятининг «Мингбулоқ» давлат хўжалиги яқинида топилган асори атиқалар ўрганилган. Олимларнинг фикрига кўра, Мингбулоқ қишлоғи пайдо бўлганига беш юз йилдан кўпроқ вақт ўтди. Қишлоқ таркиб топгунига қадар унинг ўрнида катта дарё оқиб ўтган экан. Шу дарё соҳили бўйлаб Андижон, Наманган, Фарғона, Қўқон сингари йирик савдо марказларига катта карвон йўли бўлган.

  • “УЛУҒНОР ДАРВОЗАСИ” ва УЙ МУЗЕЙ

    “УЛУҒНОР ДАРВОЗАСИ” ва УЙ МУЗЕЙ

    “УЛУҒНОР ДАРВОЗАСИ”

    Улуғнор туманини рамзи бўлган нақшинкор ва улуғвор “Улуғнор дарвозаси” туман марказидаги диққатга сазовор жой ҳисобланади.

    УЙ МУЗЕЙ

    Тумандаги “Келажак” маҳалласи Муҳаммад Юсуф кўчаси 11-уйда истиқомат қилувчи фидокор инсон Абдусаттор ака Зокиров томонидан шахсий нафақа-маблағлари ҳисобидан ташкил қилинган “Уй музей”ида уй-рўзғор буюмларидан, радиотехника асбобларидан, кийим-кечаклардан, ғаройиб осори-атиқалардан иборат 5 мингдан ортиқ жонли ишлайдиган экспонатлар мавжуд.