ШОИРГА ЭҲТИРОМ

Ватанни қанчалар севган эди У! Халқини қанчалар юксакларга кўтарган. Бугун Ватанимиз Унга ўзининг чексиз муҳаббатини изхор этмоқда. Халқимиз Унинг ўзини бошида кўтармоқда. Ҳамма бир бўлиб – раҳбарларининг ақл-у идроки ва бутун аҳолининг сидқидилдан қилаётган меҳнати ила эътибори билан.
“Менинг ўлигим ҳам қишлоқни обод қилади” – деган экан Шоир укаси Миродилга. Нафақат Қовунчи, Қорақўрғон, бутун юрт обод бўлмоқда бугун.
Кўринг бугун шоирнинг таваллуд кунида Унга бўлган Юртимиз эҳтиромини! Карантин қоидаларига амал қилиб ўз шоирини ёдга олмоқдалар. Завқланинг!
Биз бундай Юртда яшаётганимиз, ўзбекнинг оддий, аммо буюк боласи Муҳаммад Юсуфнинг замондоши бўлганлигимиз учун Яратганга шкуроналар айтамиз!

Post Author: admin