Туризмни ривожлантириш бўйича ўқув-амалий семинар

“Мингтепа – маданий мерос” жамоат фонди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди давлат грантида асосида 2019 йил 15 июнь куни “Мингтепа археология ёдгорлиги базасида туризмга хизмат қилувчи оилавий меҳмонхона уйларини ташкил этиш имкониятлари” мавзусида ўқув-амалий семинар ўтказилди.

Ушбу семинарга туманимиздан туризмга дахлдор бўлган барча ташкилотлардан вакиллар, оилавий меҳмон уйлари очиш истагида бўлган тадбиркорлар, маҳаллий аҳоли вакиллари таклиф этилди.Шунингдек, семинарда Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси Андижон вилояти бўлими ходимлари Назаров Бегзод, Рахмонов Махмуд, Назарбоев Акбар, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармасининг Марҳамат туман бўлими ходими иштирок этдилар. Шу билан бирга ўқув семинарда 70 га яқин иштирокчилар қатнашдилар. Ўқув-амалий семинар иштирокчиларига ўзлари қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан тўлиқ жавоблар берилди.
Ушбу ўқув-амалий семинарда туманда оилавий мехмонхона уйларини ташкил этиш билан сайёҳларга хизмат қилувчи янги тадбиркорлик обьектларини барпо қилиш, янги ишчи ўринлари яратиш, ахолининг турмуш фаровонлигини юксалтириш, туманнинг ижтимоий ва маиший инфратузилмасини яхшилашга қаратишни асосий мақсад қилиб белгиланди. Иштирокчилар туманда биринчилардан бўлиб оилавий мехмонхона уйларини ташкил қилинган Марҳамат шаҳар, Ипак йўли кўчаси 121–уй ҳамда Марҳамат шаҳар, Ўрикзор кўчаси 23–уйларига бориб ўрганилди. Амалий семинар ишитрокчилари орасида келажакда мана шундай оилавий меҳмонхона уйлари ташкил этиш иштиёқи пайдо бўлди.

Post Author: admin