Миннатдорчилик

“Мингтепа – маданий мерос” жамоат фонди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди давлат гранти доирасида 2019 йил 24 февраль куни туманда истиқомат килаетган кам таъминланган оилалар фарзандларидан 22 нафарига Марҳамат туманидаги Хўжабосмон ота ва Алитепа зиёратгоҳларига, Мингтепа ички қалъасига ҳамда “Турон ўқувчи ёшлар ва ногиронлар ўқув ишлаб чиқариш маркази”нинг “Маънавият” боғидаги “Мингтепа” очиқ ва ёпиқ музейларига ҳамда тематик боғига қизиқарли саёҳат ташкил қилди. Барча болажонларга она юртинг тўғрисида завқли ва мароқли билим беришдан, бахт улашишдан ортиқроқ бахт бўлмаса керак!!! Бизга кам таъминланган оилалар фарзандларини шакллантиришда ёрдам берган “Маҳалла ҳайрия жамоат фонди Марҳамат тумани бўлимига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

 

Post Author: admin