“Мингтепа тарихини ўрганишда Манноп Эгамбердиевнинг “Сариқ аждар ҳамласи” тарихий романининг ўрни” мавзусида амалий семинар ва танлов бўлиб ўтди.

“Мингтепа – маданий мерос” жамоат фонди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат, нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди давлат гранти доирасида инсоният цивилизацияси бешикларидан бири деб эътироф этилаётган, 2500 йиллик тарихга эга бўлган, қадимий Довон давлатининг бош шаҳри Мингтепа тарихини таниқли ёзувчи Манноп Эгамбердиевнинг “Сариқ аждар ҳамласи” тарихий романи орқали халқимизга, айниқса ёшларимизга кенг тарғиб қилиш, аждодларимиздан қолган бой моддий ва  маънавий меросларимизни ўрганиш, адабиётимизни, тарихимизни халқимизга айниқса ёшларимизга кенг маънода етказиш, президентимиз белгилаб берган 5 та мухим ташаббусни амалга ошириш мақсадида бугун 2019 йил 2 ноябр куни “Мингтепа тарихини ўрганишда Манноп Эгамбердиевнинг “Сариқ аждар ҳамласи” тарихий романининг ўрни” мавзусида амалий семинар ва танлов ташкил қилди.

Тадбирда 150 дан ортиқ иштирокчилар қатнашди. Жумладан тадбирда Манноп Эгамбердиевнинг ўғли Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Астрономия институти директори,  Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги Шухрат Эгамбердиев, Андижон Давлат Универститети профессор ўқитувчиси фан доктори Р.Шамсуддинов, фан доктори Музроб Абдуллаев каби олимларимиз, Ўзбекистон Республикаси Ёзувчилар уюшмаси Андижон вилоят бўлими раиси Хуршидабону, Манноп Эгамбердиевнинг фарзандлари, оила аъзолари, дўстлари, шогирдлари, АДУ талабалари, туманимиз мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари қатнашди.  Тадбирда ватанимиз тарихини ўрганишда, аждодларимиздан қолган бой маданий меросларга хурмат туйғуларини шакллантиришда, ёшларимизнинг ватанга бўлган мухаббатини оширишда “Сариқ аждар хамласи” романининг аҳамияти хақида ҳамда Манноп Эгамбердиевнинг хаёти ва ижоди хақида маърузалар тингланди, ижодкорлар томонидан тасвирий санаъат бўйича кўргазма ташкил қилинди ва танлов ўтказилди. Тадбирнинг танлов қисмига танлов иштирокчилари томонидан юздан ортиқ материаллар (мақолалар, бадиий асарлар, тасвирий санъат асарлари, телекўрсатув материаллари ва х.к.) топширилди.  Танлов натижасига кўра қуйидагилар хайъат аъзолари томонидан ғолиб деб топилди ва уларга диплом ва қимматбахо совғалар, “Сариқ аждар ҳамласи” романи (1-,2-китоблари), “Мингтепа” (илмий-оммабоп тўплами)  китоблари тақдим қилинди.

1-йўналиш. “Манноп Эгамбердиевнинг ижоди ва фаолиятига оид энг яхши мақола”

1-ўрин “Унутилмас”учрашувлар”. Орипов Хайдарали – физика-математика фанлари номзоди, “Фан ва турмуш” журнали масъул котиби.

2-ўрин “Ватанпарварлик ва жасоратнинг чинакам наъмунаси” Хасанбой Думаров – Андижон вилояти, Олтинкўл тумани, Сафаробод махалласи.

3-ўрин “Манноп Эгамбердиевни хотирлаб” Х.Нурматов – Балиқчи тумани, Маллачек махалласи фаоли.

 2-йўналиш. “Сариқ аждар ҳамласи” романининг тарихий аҳамияти мавзусида энг яхши тарихий мақола.

1-ўрин. “Эрши аёлларининг жасорати” Шухратова Захро – АДУ талабаси

2-ўрин. “Буюк Ипак йўлини ўрганишда тарихий романнинг аҳамияти” Насриддинов Исомиддин – АДУ талабаси

3-ўрин. ““Сариқ аждар ҳамласи” романининг тарихий моҳияти” Собиров Дониёрбек– АДУ талабаси

3-йўналиш. “Сариқ аждар ҳамласи” романининг тарихий аҳамияти мавзусида энг яхши бадиий асар.

1-ўрин. Олимжонова Сарвиноз

2-ўрин. Ғуломова Гулираъно

3-ўрин. Қобилов Акмалжон

4-йўналиш. “Сариқ аждар ҳамласи” романи ва Мингтепа тарихига оид ишланган энг яхши тасвирий санъат асари.

1-ўрин. АДУ жамоаси

2-ўрин. Мархамат тумани 5-БМСМ жамоаси

3-ўрин. Мархамат тумани умумтаълим мактаблари жамоаси

Журналист Иброхимжон Зуфаровнинг “Янгиланаётган юрт” номли телекўрсатуви Энг яхши телекўрсатув  номинацияси ғолиби деб топилди.

Танловда қуйидаги фаол қатнашганларга фаҳрий ёрлиқлар берилди:

  1. Хамдамова Мунира
  2. Обидова Ёқутхон
  3. Қобулов Акмалжон

“Мингтепа маданий мерос” жамоат фонди томонидан танловда қатнашган барча иштирокчиларга “Сариқ аждар хамласи” романи (1- ва 2- китоблари) жами 100 та китоб тарқатилди.

Post Author: admin