Диққат танлов!

18 апрель – Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш халқаро куни (Халқаро мерос куни)га бағишлаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 декабрдаги ПҚ-4068-сонли «Моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида“ги ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги “Андижон вилоятининг Марҳамат туманидаги “Мингтепа” археология мероси объектини муҳофаза қилиш, тадқиқ этиш ва ундан оқилона фойдаланиш тўғрисида”ги 1059-сонли қарорларининг вилоятда ижросини таъминлашга кўмаклашиш мақсадида “Моддий ёдгорликларни ўрганиш ва асраш ҳар бир фуқаронинг муқаддас бурчидир” мавзусида танлов ва кўргазма ўтказилмоқда. Шунингдек ушбу тадбирни ўтказишдан мақсад вилоятимиздаги моддий мерос объектларига ахолининг эътиборини қаратиш ва улар базасида туризмни ривожлантириш бўйича тарғибот олиб бориш ҳамда тарихий жойлар ҳақидаги илмий ва баддий асарларни оммалаштириш. Ўтказиладиган танлов ва кўргазмага она юртининг тарихига бефарқ бўлмаган ҳамюртларимизни таклиф қиламиз.

Танлов қуйидаги йўналишларда ўтказилади:

1) Сиз яшаётган худуддаги ёдорликлар ва тарихий жойлар, зиёратгоҳлар, шифобахш булоқлар ҳақида мақола (мақоладаги тарихий маълумотларнинг манбалари кўрсатилиши, аввал матбуотда чоп этилмаган бўлиши шарт), бадиий асар (ҳикоя, шеър, қўшиқ, тасвирий санъат асари, фото суръатлари ва ривоятлар…).

2) Довон (Даван, Дай-юан, Паркана) давлати, Мингтепа (Эрши) ҳақида мақола (мақоладаги тарихий маълумотларнинг манбалари кўрсатилиши шарт), бадиий асар (ҳикоя, шеър, қўшиқ, тасвирий санъат асари ва ривоятлар).

3) Қадимий Довон (Даван, Дай-юан, Паркана) давлати ва Мингтепа тарихини тарғиб этишда Манноп Эгамбердиевнинг “Сариқ аждар ҳамласи” тарихий романининг аҳамияти ҳақида мақола.

4) Қадимий Мингтепа шаҳар харобасини ўрганишда ва тарғиб этишда Боқижон Матбобоев ҳамда бошқа олимларнинг илмий изланишлари тўғрисида мақола.

5) Хаваскор коллекционерларнинг, уй музейларининг, ҳунармандчилик маҳсулотларнинг кўргазмалари (нумизматика, тарихий осори атиқалар, кулолчилик ва уй-рўзғор буюмлари, тақинчоқлар, иш қуроллари, ёзма ёдгорликлар (китоблар, мақолалар, газета ва журналлар, фотосуръатлар…)нинг асли ёки унинг фотонусхаси маълумоти билан.)

6) Вилоятимиздаги ёдгорликлар ва тарихий жойлар бўйича сайёҳлик йўналишлари (саёҳлик турининг номи, давомийлиги, жадвали, фото шархи ва видеоролиги).

Танловда барча тоифадаги фуқаролар (мактаб ўқувчиларидан тортиб то олимларгача) иштирок этиши мумкин. Танловда иштирок этишни хохловчилар юқорида кўрсатилган йўналишлар бўйича материаллар муаллифнинг манзили, телефон рақами ва электрон почтаси кўрсатилган холда Марҳамат шаҳри, Ипак йўли кўчасидаги 47-уйда жойлашган “Мингтепа – маданий мерос” жамоат фондига ёки mingtepafond@mail.ru, info@mingtepa.uz, turon95@mail.ru электрон почталарига ҳамда +99891 4902575, +99890 5482127, +99890 3723750 рақамларининг телеграм манзилларига 2021 йил 16 апрель кунига қадар юборишлари керак.

 Танлов натижалари 2021 йил 18 апрель куни соат 9-30да Марҳамат шаҳри Ипак йўли кўчаси 47-уйда жойлашган “Турон” ўқув маркази нодавлат таълим муассасасининг Маънавият боғида 18 АПРЕЛЬ — ЁДГОРЛИКЛАРНИ ВА ТАРИХИЙ ЖОЙЛАРНИ АСРАШ ХАЛҚАРО КУНИ (Халқаро мерос куни)га бағишлаб ўтказиладиган тантанали тадбирда эълон қилинади.

Ҳар бир йўналиш бўйича 1-3-ўринни эгаллаган иштирокчилар дипломлар, эсдалик совғалари билан тақдирланадилар, илмий ва бадиий жиҳатидан аҳамиятга эга деб топилган ишлар оммавий ахборот воситаларида, mingtepa.uz сайтида, танловга бағишланган махсус тўпламда чоп этилади.

Агар республикамизда карантин талаблари кучайтирилса, танлов онлайн тарзда ўтказилади.

 

            “Мингтепа – маданий мерос” жамоат фонди

Post Author: admin