Диққат онлайн танлов!

(Ахборот хати ўрнида)

“Мингтепа – маданий мерос” жамоат фонди “18 апрель – Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш халқаро куни (Халқаро мерос куни)”га бағишлаб “Ўзбекистон тарихида Довон (Даван, Дай-юан, Паркана) давлати ва унинг бош шаҳри Мингтепанинг ўрни” мавзусида онлайн танлов ўтказади.

Онлайн танлов қуйидаги йўналишларда ўтказилади:

Довон давлати тарихи.

Довон давлати даврига оид маданий мерос обьектлари.

Довон давлати шаҳарларининг локализацияси ва номланиши муаммолари.

Мингтепа тарихи.

Ушбу йўналишлар бўйича танловда иштирок этишни хоҳловчилар ўзларининг илмий ва оммабоп мақолалари, бадиий асарлари, тасвирий санъат асарлари, ҳунармандчилик буюмлари ҳамда видеороликлари билан иштирок этишлари мумкин.

Онлайн танловда барча тоифадаги фуқаролар (мактаб ўқувчиларидан тортиб то олимларгача) иштирок этиши мумкин.

Онлайн танловга илмий-оммабоп мақола, бадиий асарлар ва  видеороликлар электрон тарзда mingtepafond@mail.ru, info@mingtepa.uz, turon95@mail.ru электрон почталарига ҳамда +99891 490-25-75, +99890 548-21-27 рақамининг телеграмм манзилларига юборилади.

Довон даври тарихини акс эттирувчи тасвирий санъат асарлари ва ҳунармандчилик буюмлари қуйидаги почта манзилига: Андижон вилояти Марҳамат шаҳри Ипак йўли кўчасидаги 47-уйда жойлашган “Турон” НТМ, 170800 почта индексига топширилиши мумкин.

Ижодий ишларни расмийлаштиришга қўйилган талаблар

  Онлайн танловнинг расмий тиллари: ўзбек, рус, инглиз.

  Матн шрифти – “Times New Roman” 14 пт ўлчамли шрифт.

  Саҳифа ўлчамлари – А-4 формат, юқори ва пастдан – 2 см, чапдан – 3 см, ўнгдан – 1.5 см.

  Қаторлар орасидаги интервал – 1,5.

  Файл тури – Microsoft Word 97–2003 (doc.).

  Мақола мавзуси катта ҳарфларда ўртада, кейинги қатордан муаллиф фамилияси, исми ва шарифи тўлиқ, илмий даражаси, унвони, лавозими, иш жойи, унинг остида у билан боғланиш мумкин бўлган манзил (мобил ва хизмат телефон рақамлари, электрон почта) кўрсатилади.

Онлайн танловга ижодий ишлар 2020 йилнинг 16 апрель куни соат 22:00 га қадар қабул қилинади.

Онлайн танлов ҳайъати танловда иштирок этиш учун топширилган материалларни ўрганиб, ғолибларни баллар асосида аниқлайди ва 2020 йил 18 апрель куни ғолиблар юқорида кўрсатилган электрон манзилларда эълон қилинади. Ҳар бир йўналиш бўйича 1–3–ўринни эгаллаган ғолибларнинг диплом ва эсдалик совғалари почта орқали юборилади. Илмий ва бадиий жиҳатидан аҳамиятга молик деб топилган ишлар оммавий ахборот воситаларида, mingtepa.uz сайтида, танловга бағишланган махсус тўпламда чоп этилади. Юборилган амалий ишлар Мингтепа музейи экспонатлари қаторидан жой олади.

Онлайн танлов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат, нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди давлат гранти доирасида ўтказилмоқда.

“Мингтепа – маданий мерос” жамоат фонди.

Post Author: admin