Андижон вилоятида туризмни ривожлантириш йўлида

“МИНГТЕПА-МАДАНИЙ МЕРОС” жамоат фонди 2019 йил 16 март куни вилотда туризм соҳасини ривожлантириш ва ушбу соҳада фаолият олиб бораётган соҳа ходимлари фаолиятига баҳо бериш, тажриба алмашиниш ҳамда Марҳамат туманининг ушбу соҳадаги имкониятлари билан танишиш мақсадида “Андижон вилоятида туризмни ташкил этиш ва ривожлантириш истиқболлари” мавзусидаги танлов ўтказди.

Танловда Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси мутахассиси Назаров Бегзодбек, Марҳамат туман ҳокимлиги инвестициялар киритиш ва туризмни ривожлантириш бўлими ходими маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш вилоят департаменти вакили, туризм фаолияти билан шуғулланаётган, туризм соҳасига қизиқувчилар ҳамда хунармандлардан жами 62 нафари иштирок этдилар. Танлов ноанъанавий тарзда ташкил этилди. Меҳмонларни дастлаб, Мингтепа музейи, тарихий тематик боғ, Мингтепа археология ёдгорлиги, Алитепа зиёратгоҳи, Миришкор ота зиёратгоҳи, “Турон” НТМ томонидан “Энг намунали йўл бўйи инфратузилмаси обьекти ва санитария-гигиена шахабчаси” йўналиши бўйича қурилган шахобча, туманда “Буюк маскан” МЧЖ томонидан туризм ва дам олиш масканларини барпо этилаётган экотуризм йўналишидаги балиқчилик хўжалиги обьектларига саёҳат уюштирилди. Шу баробарида танлов йўналишлари бўйича танлов иштирокчилари фаолияти ўрганилди.
Саёҳатдан қайтилгач кофе брек ташкил этилди. Сўнгра, хайьат аъзолари томонидан танлов натижалари ўрганиб чиқилиб танлов ғолиблари аниқланди ва диплом ҳамда совғалр билан тақдирландилар. Танлов натижаларига кўра “Энг яхши ҳунарманд” йўналиши бўйича Марҳамат тумани Ҳунарманд уюшмаси аъзоси Олимова Фароғат 1-даражали диплом билан, “Энг яхши экскурсовод” йўналиши бўйича Марҳамат тумани “Турон” НТМ ходими Ҳусанова Шахло 1-даражали диплом билан, “Энг яхши экскурсовод” йўналиши бўйича Асака тумани Хонақа махалла фуқароси Ёқубов Нажмиддин 2-даражали диплом билан, “Энг яхши туристик йўналиш” йўналиши бўйича Марҳамат тумани Алитепа зиёратгоҳи 2-даражали диплом билан, “Энг намунали йўл бўйи инфратузилмаси объекти ва санитария-гигиена шахабчаси” йўналиши бўйича Марҳамат тумани “Турон” НТМ 1-даражали диплом билан тақдирландилар. Танлов натижаларига кўра иштирокчилар катта таъсуротлар олдилар. Табиий бир холат юз берди. “Энг яхши экскурсовод” йўналиши бўйича танлов утказиш вақтида Булоқбоши тумандан Мингтепага саёҳат учун келиб қолган бир автобус 13-умумтаълим мактаби ўқитувчи ва ўқувчиларига гиднинг хизмати баҳолангани бўлди.
Танлов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди гранди маблағи ҳисобига “МИНГТЕПА-МАДАНИЙ МЕРОС” жамоат фондининг “Мингтепа-туризм гавҳари, янги иш ўринлари манбаи, чекка туман худудида ижтимоий ва маиший инфратузилма яратишга, аҳолининг турмуш даражасини яхшилашга қодир ёдгорлик” номли лойиҳа доирасида амалга оширилди.

 

Post Author: admin